
Зидан: ЕЧЛ финалига таркиб танлаш – бош оғриғи
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Сельта”га қарши (6:0) Ла Лига 37-тур ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб, ЕЧЛ финали ҳақида ҳам тўхталди.
“Бугун яхши ўйин ўтказиш биз учун муҳим эди. “Реал” футболчилари учрашувга профессионалларга ёндашди ва олтита гол урган ҳолда чиройли ўйнашди.
Клуб аъзоларининг барчаси яхши жисмоний ҳолатда бўлиши одамни хурсанд қилади. Лекин Европа Чемпионлар Лигаси финалига таркиб танлаш мен учун бош оғриғи бўлади”, – деди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Ливерпуль” учрашуви 26 май куни Киевдаги “Олимпийский” стадионида ўтказилади.
Фикрлар