Златко Далич Хорватия терма жамоасидаги ишини давом эттиради

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич ўз ишини давом эттиради. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 51 ёшли мутахассис кеча ўзининг жамоадаги келажагини муҳокама қилиш учун ассоциация президенти Давор Шукер билан учрашган.

Даличнинг Хорватия терма жамоасини бошқаришда давом этиши тўғрисидаги якуний қарор келгуси ҳафтада бўлиб ўтадиган мамлакат футбол ассоциацияси ижроқўмининг навбатдаги сессиясида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, айнан Далич бошқарувидаги Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2018да финалга қадар етиб бориб, ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!