А Про-лига. "Нефтчи"нинг омадсизлиги давом этади ёхуд 2-тур якунлари

11 апрель куни А Про-лиганинг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Республикамизнинг 4та ўйингоҳида кечган қизиқарли ўйинлардан сўнг пешқадам ва аутсайдерлар ажралиб қолди. Лекин ҳозирдан аниқ нимадир дейиш қийин. Сабаби, ҳали олдимизда деярли бутун мавсум бор. Ўтган мавсумда омадсизлар туфайли элитадан тушиб кетган "Нефтчи" иккинчи турга келиб ҳам яна мағлубият аламини тортиб кўрди. Шунингдек, мавсум аввалида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган "Шердор" ва "Оқ-тепа" жамоаларининг ҳам 2-турдан кейинги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Sports.uz интернет портали мазкур тур якунлари ва статитастикаси билан таништириб ўтади.

А Про-Лигаси, 2-тур. 10апрель.

“Оқ- тепа” – “Машъал” 0:1. 97 томошабин
Ҳакамлар: Рустам Лутфулин, Б. Баҳромов, С. Назаров.
Назоратчи: А. Арутюнов.
Комиссар: Д. Имомҳўжаев.
Гол: Шокир Йўлдошев, 79 (0:1пенальти)

“Оқ-тепа”: Рустам Дадабоев, Алишер Мирзаев, Жавоҳир Омонов (Фарруҳ Пардаев, 55), Шахбоз Тожиев, Сарвар Сафаров, Саиджамол Давлатжонов (Орифхўжа Абдуҳолиқов, 76), Ирисдавлат Ҳакимов, Искандар Сиддиқжонов, Билол Тошмирзаев, Павел Пуришкин, Мурод Тўйчибоев

“Машъал”: Достонбек Тўхтабоев, Зафарбек Акрамов, Турсунмурод Ҳамдамов (Жаҳонгир Қурбонбоев,41), Аҳрор Иноятов, Муҳаммадали Алиқулов, Санжар Зокиров (Сирожиддин Қўзиев,85), Маъруф Жумаев, Шокир Йўлдошев (Асадбек Жўрабоев, 90+1), Дониёр Умаров, Самандар Шукруллаев, Муҳриддин Шамсиддинов (Ойбек Жўраев, 63)
Огоҳлантиришлар: Алишер Мирзаев (5), Павел Пуришкин (90+2) - Турсунмурод Ҳамдамов (37), Самандар Шукруллаев (52), Ойбек Жўраев (66), Достонбек Тўхтабоев (74)
Четлатиш: Павел Пуришкин (90+2)

Тошкентликлар иккинчи турга келиб яна мағлубият аламини тортиб кўришди. "Оқ-тепа" ўз майдонида янгиланган "Машъал"га қарши тўп сурди. Муборакликлар 79-дақиқада пенальтидан киритган ягона гол эвазига муҳим ғалабани илиб кетди. "Оқ-тепа" эса икки турдан кейин бирорта ҳам очко тўплай олмаган ҳолда жадвалда пастлаб кетди.

“Хоразм” – “Шердор” 2:0. 960 томошабин
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, З. Элибоев, Э. Дониёров
Назоратчи: А. Клепиков
Комиссар: Шохруҳ Саидов
Голлар: Сарвар Жуманиёзов, 18 (1:0). Сардорбек Матмуродов,79 (2:0)

“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев, Жасур Отажонов, Равшанбек Султонов, Темур Бекжонов (Лазиз Убайдуллаев, 64), Сирож Рўзметов (Сардорбек Матмуродов, 55), Темур Машарипов, Сарвар Жуманиёзов (Рафиқбек Каримов, 88), Миржалол Қурбонов, Фарруҳ Пардаев (Мирас Карлибаев, 75), Дадаҳон Юсупов, Ойбек Нурбоев

“Шердор”: Шерзодбек Абдураимов, Бунёд Исроилов, Убайдулло Набиев, Марадона Сафаров, Муҳаммад Ражабов (Фарруҳ Шотурсунов, 46), Абдулло Набиев, Нурбек Олмосов (Саддам Боймаматов, 59), Ислом Шарипов, Фарруҳ Фарҳуддинов, Жасур Қурбонов (Ғолибжон Сарибоев, 68), Шохжаҳон Қиличев
Огоҳлантиришлар: Сарвар Жуманиёзов (18), Темур Машарипов (35) – Убайдулло Набиев (87), Фарруҳ Фаҳруддинов (90)

Александр Ежов устозлигидаги "Хоразм" иккинчи турда ҳам мухлисларини хурсанд қила олди. Улар ўз майдонларида "Шердор"ни мағлубиятга учрата олганлиги билан ёдда қолди. 960 нафар мухлислар кузатган ўйинда "Хоразм" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мавсумдаги иккинчи ғалабасини нишонлади.

“Шўртан” – “Ифтихор” 3:2. 881 томошабин
Ҳакамлар: И. Ибрагимов, Ж. Сарсенов, Б. Канназаров
Назоратчи: Т. Абдуллаев
Комиссар: Б. Арипов
Голлар: Шерзод Темиров,20 (1:0). Акром Баҳромов, 42 (2:0). Шерзод Темиров, 53 (3:0). Достонбек Бобожонов, 60 (3:1). Озодбек Давронбеков, 85 (3:2).

“Шўртан”: Ботир Носиров,Нурали Падаров,Ҳолмурод Ҳолмуродов(Хасанбой Эргашев, 46),Суннатилла Мамадалиев(Фарҳод Намозов, 66),Олим Каримов, С. Раҳматуллаев,Маъруф Муродов,Акром Баҳромов (Оғабек Эркинов, 82), Самандар Шодмонов,Шерзод Темиров,Қаҳрамон Баҳодиров

“Ифтихор”:Малик Абдулазиз Қурбонов,Давронбек Қорабоев,Аҳмаджон Рўзибоев(Шуҳрат Ўринбоев, 43),Жасур Анваров, Достон Рашидов,Достонбек Бобожонов,Бекзод Алиев(Озодбек Рашванбеков, 76),Иззатбек Ғаниев,Жамшид Тўрақулов,Шохруҳ Йўлдошев (А.Тилаволдиев,82),Абдумалик Тошпўлатов
Огоҳлантиришлар: Давронбек Қорабоев (75)

Ғузорликлар кетма-кет ўтказган иккинчи учрашувида ҳам ғалаба қозонди. Аввалги турда "Оқ-тепа"ни мағлубиятга учрата олган "Шўртан" футболчилари 2-турни ҳам ишончли якунлади. ПФЛ кубоги-2019 соҳиби "Ифтихор"ни қабул қилган ғузорликлар 3:2 ҳисобидаги мағлубиятга учратди. 3:0 ҳисобида олдинда бораётган Сергей Ковшов шогирдлари якунда 3:3 натижаси билан дуранг қайд этишлари ҳам мумкин эди.

“Истиқлол” – “Нефтчи” 3:2. 1321томошабин.
Ҳакамлар: ЖасурМухторов, С.Улфатов, А. Цапенко
Назоратчи: Б. Намозов.
Комиссар: Ж. Имомов.
Голлар: Элёржон Акбаров, 4 (1:0 пенальти). Исломбек Каримов, 45+1 (1:1). Анвар Ҳожимирзаев, 55 (2:1). Сардор Сотиволдиев, 72 (3:1 пенальти). Ҳамидулло Абдуҳамидов, 74 (3:2).

“Истиқлол”: Рустам Нортожиев, Фаррух Иброҳимов, Сардор Сотиволдиев, Абдуқодир Артиков (Умиджон Қодиров, 58), Элёржон Акбаров (Элёр Мамасолиев, 54), Тимур Султонов, Рустам Абдуҳамидов, Улуғбек Худойбердиев, Анвар Ҳожимирзаев (Файзулло Жуманқўзиев, 90+1), Сардор Тельяков, Элдор Эргашов (Илҳомжон Алижонов, 67).

“Нефтчи”: Музаффар Абдуллаев, Шодиёр Ҳожиматов, Баҳодир Акрамов, Исломжон Тошпўлатов (Игор Таран, 60), Носир Отақўзиев (Хуршид Асқаралиев, 63), Ҳамидулло Абдуҳамидов, Жамшид Қобулов (Асилбек Ғойибжонов, 83), Миржамол Неъматов, Давронбек Исақов, Дилёрбек Ирматов, Исломбек Каримов (Алишер Абдувоҳидов, 75).
Огоҳлантиришлар: Улуғбек Худойбердиев (18), Файзулло Жуманқўзиев (90+4) – Исломбек Каримов (73), Дилёрбек Ирматов (80), Музаффар Абдуллаев (90+4).

Фарғона дербисида "Истиқлол" "Нефтчи"ни мағлубиятга учрата олди. Голларга бой тарзда кечган баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобида муваффақият қозонди. "Нефтчи" эса кутилмаганда икки турдан кейин бирорта очко тўплай олмаганлиги ҳам узоқ бой тарихга эга жамоа учун ачинарли хол бўлди. Эътиборлиси шундаки, ушбу ўйинда учрашув бош ҳаками дарвозалар томон 3 маротаба пенальти белгилади. Афсуски, "Нефтчи" футболчиси эса ўз имкониятидан унумли фойдалана олмади.

Тур статистикаси

Умумий ўйинлар сони: 4та
Мезбонлар ғалабаси: 3
Меҳмонлар ғалабаси: 1
Дуранг: 0

Огоҳлатиришлар сони: 16та

Мезбонлар: 6
Меҳмонлар: 10
Четлаштиш: 1

Мухлислар ташрифи

2-турни кузатиш учун жами 3259 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 814 нафардан тўғри келади.

Энг кўп томошбин: “Истиқлол” – “Нефтчи”. 1321 томошабин

Энг кам томошабин. “Оқ-тепа” – “Машъал”. 97 томошабин
Голлар

Киритилган голллар сони: 13та
Мезбонлар: 8
Меҳмонлар: 5
Автогол: 0
Пенальтилар:

Белгиланган пенальтилар сони: 4та
Гол: 3
Ноаниқ пеналтилар: 1

Энг тез киритган гол: Элёр Акбаров 4-дақиқа (“Истиқлол” – “Нефтчи” – 3:2)

Энг кеч киритилган гол: Озодбек Давронбеков 85-дақиқа (“Шўртан” – “Ифтихор” – 3:2)

Тўпурарлар: Шерзод Темиров ("Шўртан"), Анвар Хожимирзаев ("Истиқлол") - 2тадан. Акром Баҳрамов ("Шўртан"), Нурали Падаров (“Шўртан”), Қаҳрамон Баҳодиров (“Шўртан), Павел Пуришкин (“Оқ-тепа”), Мухаммад Тошпўлатов (“Машъал” ), Шокир Йўлдошев ("Машъал"), Фаррух Иброҳимов (“Истиқлол”), Анвар Бердиев (“Истиқлол”), Элёржон Акбаров ("Истиқлол"), Сардор Сотволдиев ("Истиқлол"), Ҳамидулло Абдуҳамидов ("Нефтчи"), Исломбек Каримов ("Нефтчи"), Достонбек Бобожонов ("Ифтихор"), Озодбек Давронбеков ("Ифтихор") - 1тадан.

Автогол: Даврон Маматов (“Нефтчи”)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!