А Серия: 18-тур рамзий термаси эълон қилинди. "Рома"дан битта футболчи киритилди

Италия А Серияси 18-тур учрашувлари якунига етди. 

Сўнгги турнинг энг яхши футболчиси, деб "Интер" ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалҳонўғлу топилди. Ҳавбек "Салернитана"га қарши баҳсда иккита голга ассистентлик қилганди. 

Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" ушбу турда "Аталанта"ни 4:1 ҳисобида енгди. Дублга эришган Абрахам ҳам энг яхшилар қаторидан жой олди.

Қуйида тўлиқ жамоа билан танишиш имкониятига эгасиз.

Дарвозабон: Консильи («Сассуоло»);

Ҳимоячилар: Куадрадо («Ювентус»). Рахмани («Наполи»), Дамброзио («Интер»), Кирьякопулос («Сассуоло»);

Ярим ҳимоячилар: Педро («Лацио»), Макенго («Удинезе»), Чалҳонўғлу («Интер»), Кьюин («Венеция»);

Ҳужумчилар: Абрахам («Рома»), Деулофеу («Удинезе»).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!