А Серия аутсайдери "Фиорентина"дан устун келди
А Серия 8-туридан ўрин олган "Венеция" - "Фиорентина" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда майдон эгалари кучли рақибидан 1:0 ҳисобида устун келди.
36-дақиқада Маттиа Арамунинг урган голи беллашувда ягоналигини сақлаб қолди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг флоренцияликлар ҳисобидаги 12 очко ўзгармай қолди ва улар 9-ўринга тушиб кетди. Бу турда ғалаба қозонган "Венеция" очколарини 8 тага етказиб олиб, 15-поғонага кўтарилиб олди.
Фикрлар