
А Серия. Бугун "Рома"ни қийин ўйин кутмоқда
Бугун Италия А Сериясининг 9-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган “Рома” ўз майдонида "Наполи”ни қабул қилади.
Римдаги ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Айни пайтда “Рома” мусобақа жадвалида 15 очко билан 4-ўринда бормоқда. 2-ўриндаги “Наполи” ҳисобида 24 очко бор. Агар неаполликлар ғалаба қозонса, турнир жадвалида яна пешқадамга айланиб олади.
Фикрлар