А Серия. Чалханоглу "Милан"га 3 очко келтирди

Флоренция шаҳридаги "Артемио Франки" стадионида кечган учрашувда "россонерилар" минимал ҳисобда зафар қучишди. Беллашувдаги ягона гол 35-дақиқада Хакан Чалханоглу томонидан киритилди.

Шу тариқа, миланликлар ҳисобидаги очколар сони 62 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. "Фиалкалар" эса 40 очко билан 13-поғонадан ўрин олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!