А Серия. Элдор Шомуродов "Фрозиноне"га қарши ўйнайдими? (қайднома)
Бугун Италия А Серияси 10-тур учрашувлари давом эттирилади. Мазкур турда ҳам мухлислар бир неча қизиқ учрашувлар гувоҳи бўлади.
Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Кальяри" ўз уйида "Фрозиноне"ни қабул қилади. Ушбу беллашув учун сардинияликларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Вакилимиз ҳам рўйхатда бор ва жамоасига ёрдам беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "Кальяри" - "Фрозиноне" ўйини 16:30да бошланади.
Фикрлар
Гол кутиб киламиз