А Серия етакчиларидан бири 43 ёшли Буффонни ўз сафида кўрмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабон Жанлуижи Буффонни А Сериянинг бошқа бир етакчиси ўз сафига чорламоқда. Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, 43 ёшли посбонга "Аталанта"дан таклиф бўлмоқда.
Буффон ёзда бергамоликлар сафидан кетишни режалаштираётган дарвозабон Пьерлуижи Голлини ўрнини эгаллаши мумкин. Айтиш лозимки, "Аталанта" Буффонга бундан икки йил олдин ҳам қизиқиш билдирган эди.
Буффон жорий мавсум "Ювентус" сафида жами 11 та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 6 та гол ўтказиб юборди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Бундан аввалроқ “Ювентус” Жанлуижи Буффон ўрнига “Милан” дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани олиб келишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар