А Серия грандлари 21 ёшли бразилиялик футболчи учун кураш бошлашди

Бразилиянинг "Атлетико Паранаенсе" клуби хавбеки Бруно Гимараес фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Globo Esporte нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли бразилиялик футболчига "Интер", "Наполи" ва "Ювентус" каби грандлар жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Ушбу клубларнинг скаутлари Брунони жиддий кузатув остига олишган.

Маълумот учун, Брунонинг "Атлетико Паранаенсе" билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг товон пули эса 40 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!