А Серия. "Интер" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

А Серия 4-туридан ўрин олган "Интер" - "Кремонезе" учрашуви якунига етди. Унда майдон эгалари йирик 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, 12-дақиқада Корреа ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Барелла фарқни иккитага етказиб қўйди. 76-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Лаутаро ҳисобни йирик кўринишга келишини таъминлади. Фақатгина 90-дақиқада Окереке гол уриб, жамоасини йирик мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Очколари сонини 9 тага етказиб олган "нерадзуррилар" айни вақтда А Серия турнир жадвалида 2-ўринни банд этиб турибди. Ҳозирча очко тўплай олмаган "Кремонезе" 19-поғонадан жой олган. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!