А Серия. "Интер" камбэк амалга ошириб, Рим клубини таслим этди

А Серия 32-туридан ўрин олган "Интер" - "Лацио" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, 30-дақиқада Андерсон ҳисобни очди. 77-дақиқада Лаутаро мувозанатни тиклади. Бироз вакт ўтиб, Госенс "нерадзуррилар"ни олдинга олиб чиқди. Учрашув тугашига яқин Лаутаронинг ўзи ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. 

Шу тариқа, "Интер" очколари сонини 57 тага етказиб олган ҳолда, А Серия турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 

Comments

You must be logged in to commet!