А Серия. "Интер" мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади

Бундан бироз аввал Италия А Сериясининг сўнгги 38-туридан ўрин олган “Интер” ҳамда “Удинезе” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Миландаги учрашув голларга бой бўлди. Якунда 5:1 ҳисобида “нерадзуррилар”нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Интер” сафида голларни Эшли Янг 8', Кристиан Эриксен 44', Лаутаро Мартинес 55', Иван Перишич 64' ва Ромелу Лукаку 71' киритди.

Антонио Конте шогирдлари чемпионатнинг жорий мавсумини 91 очко билан 1-ўринда якунлаган бўлса, “Удинезе” 40 очко билан 14-ўринда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!