А Серия. "Интер" муддатидан олдин Италия чемпионига айланди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

А Сериянинг 35-туридан ўрин олган учрашувда "Интер" ўз майдонида "Парма"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Биринчи бўлимнинг 45+1-дақиқасида Маркус Тюрам ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса Генрих Мхитарян жамоанинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Ушбу ғалаба миланликларга мавсум якунига етмасдан туриб А Серия чемпионлигини кафолатлади. "Нерадзурри"лар 35 ўйинда 82 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадамликни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги "Наполи" билан фарқ 12 очкога тенг.

  • Италия - Серия А
  • Жорий мавсум
2930.png

Интер

  • Marcus Thuram 45'
  • Henrikh Mkhitaryan 80'
Тугаган
2 : 0

03.05.2026 23:45

398.png

Парма

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!