А Серия. "Женоа" илк турдаёқ "Интер"га йирик ҳисобда ютқазди

Бугундан Италия А Серияси янги мавсумига старт берилди. Амалдаги чемпион "Интер" ўз майдонида "Женоа" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Милан Шкриняр тезкор голи билан ҳисобни очди. Ўз дебютини нишонлаган Чалхонўглу 14-дақиқада жамоасининг иккинчи голини киритди. Ўйин якунига қадар Видаль ҳамда яна бир дебютант Эдин Жеко ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Шу тариқа, онлайн жадвалда "Интер" пешқадамга, "Женоа" эса аутсайдерга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!