А Серия клуби Рибери билан музокаралар ўтказди

"Фиорентина" клуби вакиллари "Бавария"нинг собиқ вингери Франк Рибери билан учрашишди. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “бинафшаранглилар” 36 ёшли франциялик футболчи билан музокаралар ўтказишган. Энди томонлар якуний қарорни қабул қилаш арафасида туришибти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Риберига Россия клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ кейинчалик у рус клубларига ўтмаслиги маълум бўлди. У айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!