А Серия клуби: “Рома” Шомуродов бўйича бу галги таклифни рад этолмайди!

“Рома” ва “Торино” клублари Элдор Шомуродов трансфер бўйича музокараларни якунлаш арафасида турибди.

Ўзбек ҳужумчиси Туринга кўчиб ўтишга розилик берганидан кейин “Торино” спорт директори Давиде Вагнатти яна “Рома”даги ҳамкасби Тьягу Пинтога мурожаат қилишга қарор қилди.

gettyimages-1449670188-612x612

Нуфузли манбалардан бири – Tuttosport нашрининг ёзишича, бу гал Давиде Вагнатти учрашувга Шомуродов агентларини ҳам бирга олиб боради. Шу ҳафтада ўтказилиши режалаштирилган музокарада “Торино” мутасаддилари ҳужумчини кейинчалик 10 миллион еврога трансфер қилиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олиш таклифини қўяди. Аввалги вариантлардан фарқли рақишда бу гал Вагнатти ижарага ажратилган суммани оширишга қарор қилган.

“Торино” раҳбарияти бу галги вариант Тьягу Пинто қўйган талабни юмшатишига ва “Рома”ни трансферга розилик беришига ишонч билдирмоқда. 

Маълумки, португалиялик мутахассис бош мураббий Жозе Моуриньо режасига киритилмаган ўйинчиларни тўлиқ сотиб юбориш сиёсатини маҳкам тутиб турибди.

У “Рома” футболчиларини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётган жамоалардан трансферни тўлиқ амалга ошириш ёки ёзда футболчини сотиб олиш мажбуриятига рози бўлишни талаб қилмоқда.

Элдор Шомуродовдан ташқари, бу талаб Жозе Моуриньо билан келиша олмай қолган Рик Карсдорпга қўлланмоқда. Мураббийлар штаби нидерландиялик футболчини можародан кейин учрашувлар қайдномасига киритмай қўйди.

Тажрибали ҳимоячини сўраб, бир неча клублар, хусусан, “Ювентус” ҳам мурожаат қилди. Бироқ, римликларнинг Карсдорп учун 10-12 миллион еврони бирдан тўлашни талаб қилаётгани трансферга тўсқинлик қилмоқда.

Худди Элдор сингари нидерландиялик ҳимоячи ҳам ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Шу боис, у ҳам Римни тарк этиш вариантларини қидирмоқда.

Моуриньога керак бўлмаган яна бир ўйинчи  – Жастин Клюйвертнинг бу борада бироз омади чопди. Нидерландиялик ҳужумкор футболчи ёзда вақтни бой бермай, “Валенсия”га ижарага ўтиб кетганди. Энди испан клуби бош мураббий Женнаро Гаттузо талабига кўра “Рома” ўйинчисини трансфер қиладиган бўлди.

Тьягу Пинто кутганидек, бу трансфер пойтахтликларга 10-12 миллион евро атрофида даромад келтириши ва бундан ташқари клуб, режа киритилмаган ўйинчидан буткул қутилиши таъминланади.

Элдор Шомуродов масаласи ҳам ҳудди шу тарзда якунланиши кутилмоқда. “Торино” ўткир ҳужумчига муҳтож. Мутахассислар ўзбек ҳужумчиси А Сериядаги дебют мавсумида “Женоа”да саккизта гол урганини инобатга олиб, унга етарли ўйин амалиёти берилса, яна тўпурарлик қобилиятини намойиши қилишига ишонч билдирмоқда. Шунинг учун ҳам “Торино” бош мураббийи Иван Юрич олдинги чизиқда асосий ҳужумчи сифатида Шомуродовни ўйнатишга қарор қилган ва унинг трансферини талаб қиляпти.

Eldor-Shomurodov-Photo-credit-ASRoma.com_

Демак, “Рома” ва “Торино” мутасаддиларининг бўлажак учрашуви ўзбек ҳужумчиси трансферига нуқта қўйиши кутилмоқда.  

Шомуродов Месси бошчилигидаги супертўпурарлар билан бирга!

Тўпурар ҳужумчимиз маошни танласинми ёки Москва клубини?

Comments

You must be logged in to commet!
&
Socceruzb
10/01/2023 13:52
Serial shu hafta tugasa yaxshi boʻlardi)))
Makhsudoff Makhsudoff
10/01/2023 08:14
kuzatamiza