А Серия клубининг 19 ёшли футболчиси вафот этди

Италиянинг "Аталанта" клуби футболчиси Андреа Ринальди миясидаги хасталикдан вафот этди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 10 май куни оғир аҳволда жонлантириш бўлимига олиб ўтилган 19 ёшли футболчи бугун оламдан ўтган.

Ринальди “Аталанта” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Аталанта U-17” билан бирга Италия чемпиони ва Суперкубоги соҳибига айланган. У жорий мавсумни Италия D Серияси вакили ҳисобланган "Леньяно" клубина ижарада ўтказаётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)