А Серия. Марказий ўйинда "Лацио" "Рома"дан устун келди. Шомуродов захирадан қўшилди
Италия А Серияси 20-тур марказий учрашуви якунланди. Рим дербисида майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Андерсоннинг узатмасидан сўнг Сергей-Милинкович Савич ҳисобни очишга эришди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Педро орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди. Бўлим якунланига яқин Ибанес ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи таймни Сарри шогирдлари фаол бошлади. 61-дақиқада бу ўз самарасини берди. Иммобиленинг пасидан сўнг Андерсон ҳисобни ишончли кўринишга келириб қўйди. "Бўрилар"нинг баҳсдаги иккинчи голини Верету пенальтидан киритди.
Легионеримиз Элдор Шомуродов ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 64-дақиқада Стефан Эл-Шаарави ўрнига тушди.
- 90+5'
Учрашув якунланди. Рим дербисида мезбонларнинг қўли баланд келди.
- 90+4'
"Бўрилар"га ҳужумда креативлик етишмаяпти.
- 90+3'
Ҳаводан келаётган тўпни тўхтатишга қийналган Элдор уни жамоасига сақлаб қолди.
- 90+2'
Андерсон қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Патрисиу ўз ўрнида.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.
- 89'
Чиро Иммобиле ўз ўрнини Ведат Мурикига бўшатиб берди.
- 87'
Карлес Переснинг рейди тўп йўқотилишига сабаб бўлди.
- 85'
Верету ва Каталди огоҳлантирилди
- 85'
Майдонда "чопди чопди" бошланиб кетди
- 83'
Шомуродов тўпни Абрахамга узатди. Рейна чиқиб келиб, тўпни қайтариб юборди
- 82'
Маурицио Сарри шогирдлари бугун қарши ҳужумда жуда қўрқинчли ўйнамоқда. "Рома" ҳимоячилари улгурмай қоляпти
- 80'
ЗАРБАААА! Шомуродовнинг айланма зарбасини Рейна қайтаришга эришди.
- 77'
Заньоло ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнга Карлос Перес туширилди
- 77'
Заньоло жароҳат олган кўринади. Футболчи майдонда ётиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 75'
Кталдининг жаримадан йўллаган зарбаси ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди
- 72'
Пепе РЕЙНАААА! Заньолонинг кучли зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. Нималар қиляпсан, Рейна?
- 70'
Михитарян ўткир бурчакка зарба йўллади, ноаниқ
- 69'
ГОООЛ! Верету нуқтадан зарба йўллашда адашмади ва ҳисобни қисқартирди
- 68'
Қарор қатъи шикоятга ўрин йўқ. ПенальтиЙ
- 67'
Ўйин рефериси ВАРга мурожжат қилмоқда
- 67'
Заньоло жарима майдони ичида йиқилди ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди
- 64'
"Рома"да ўзгариш: Стефан Ал-Шаарави ўрнига ЭЛДОР ШОМУРОДОВ туширилди
- 63'
ГООООООООООЛ! "Лацио" "Рома"ни қарши ҳужумда жазолади. Иммобила битта ҳаракат билан дарвозабон ва ҳимоячини алдади ва тўпни Андерсонга узатди. Фелиппе деярли очиқ дарвозани нишонга олишда адашмади
- 62'
Ҳакам Моуриньога сариқ карточка кўрсатди
- 61'
Лукас Лейва ўрнига Данило Катальди туширилди
- 54'
Бурчак тўпидан сўнг яна Ибанез бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ
- 50'
Заньолонинг бош билан йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
- 48'
ВААААЙ! Стандарт вазиятдан сўнг Иммобиле қулай имкониятдан фойдалана олмади
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45+1'
Биринчи тайм якунланди. Абрахам жароҳат олган бўлиши мумкин. Иккинчи бўлимда Шомуродовни кутиб қоламиз!
- 43'
"Рома" сўнгги дақиқаларда босимни оширмоқда
- 40'
ГОООООООЛ! Бурчак тўпидан сўнг Ибанез бош билан гол уриб, орадаги фарқни қистартирди
- 37'
Эл-Шаарави ноқулай вазиятда кучсиз зарба йўллади
- 36'
Иммобиле бирга-бир вазитяга чиқиб борди ва зарба йўллади. Тўп ён томондан дарвоза тўрига бориб тегди
- 32'
Верету стандартдан жарима майдони ичига узатмани амалга оширди. Рақиб футболчилари эса тўпни қайтарди
- 30'
"Рома" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади ва рақиб тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди
- 26'
Бурчак тўпидан сўнг Заньоло бош билан зарба йўллади. Рейна яқин масофадан йўллаган зарбани қайтарди
- 25'
ВУУУУҲ! Веретунинг кучли зарбасини Рейна қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 23'
Андерсон жарима майдони ичига кириб борди. Ибанез эса қўполлик ишлатмай ундан тўпни олиб қўйди
- 21'
"Рома"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Тэмми Абрахам офсайда қолиб кетди
- 19'
ГООООООЛ! Иммобиленинг узатмасидан сўнг Педро гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди
- 18'
Бурчак тўпидан сўнг Брайан Кристанте бош билан зарба берди. Бироз аниқлик етишмади
- 14'
Брайан Кристантенинг жарима майдони ичига узатган пасини ҳимоячилар қайтаришга эришди
- 12'
"Рома" дарвозабони огоҳлантирилди
- 11'
ГОООООЛ! Сергей Милинкович-Савич жарима майдонига яқинлашди ва Андерсоннинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозага жойлаб қўйди
- 6'
Стефан Эль-Шаарави рақиб футболчисини йиқитди
- 4'
Адам Марушич тўп учун курашда жуда қўпол ўйнади
- 1'
Ҳакам хуштаги янгради ва учрашувга старт берилди
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
- 0'
Легионеримиз Элдор Шомруодов мазкур беллашувни захира ўриндиғида бошлайди
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Ушрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Баҳсни сизлар билан бирга камина Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради.
Фикрлар