А Серия.
Ads

 

Италия чемпионати 16-турида муаммолар гирдобида қолиб кетаётган "Милан" жамоаси ўз майдонида "Болонья" футболчиларини қабул қилди. 

Мазкур беллашувда миланликлар қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бонавентура ушбу ўйин қаҳрамонига айланди. 

"Милан" янги бош мураббий Женнаро Гаттузо қўли остида илк ғалабага эришди. 

Милан – Болонья 2:1

Голлар: 1:0 – 10 Бонавентура, 1:1 – 23 Верди, 2:1 – 76 Бонавентура.

Милан: Доннарумма, Абате (Кутроне, 59), Родригес, Мусаккьо, Бонуччи, Кессиэ, Бонавентура, Борини (Калабрия, 83), Монтоливо, Сусо, Калинич(Андре Силва, 68).

Болонья: Миранте, Масина (Петкович, 83), Гонсалес, Хеландер, Торосидис, Надь (Таидер, 64), Донса, Пульгар, Верди, Паласио (Оквонкво, 72), Дестро.