
А Серия. Моуриньо қайтишини ғалаба билан бошлади. Шомуродовдан "иккитага юрадиган" ассист (видео)
Италия А Серияси илк тури доирасидаги "Рома" ва "Фиорентина" клублари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Кескин руҳда кечган баҳсда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Римликлар сафига яқиндагина келиб қўшилган Тэмми Абрахамнинг икки ассистидан сўнг Мхитарян ҳамда Верету иккита гол уришга муваффақ бўлди. 60-дақиқада Миленкович меҳмонларнинг ягона голини киритди. Захирадан ўйинга қўшилган Шомуродов берган пасни Верету дарвозага аниқ йўллаб, дублни расмийлаштирди.
Қуйида учрашувдаги энг ҳавфли вазитларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар