Ҳусанов – суперюлдуз. Менинг фикримча, у дунёнинг энг яхши ҳимоячиси!
Россиялик таниқли спорт шарҳловчиси Александр Шмурнов 2026 йилги жаҳон чемпионати вақтида Мексикада бўлиб турибди. У мундиалдаги юришини Мексикадаги машҳур “Ацтека” стадионидан бошлайдиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
Мутахассис, айниқса, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни алоҳида тилга олиб, уни жамоанинг суперюлдузи ва ўз позициясидаги энг яхши футболчилардан бири, эканини таъкидлади.
Шмурновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мураккаб гуруҳдан ўрин олган ва Португалия ҳамда Колумбия каби кучли рақибларга қарши баҳс олиб боришига тўғри келади.
Унинг фикрича, таркиб чуқурлиги ва футболчиларнинг индивидуал маҳорати бўйича бу жамоаларга қарши тенг рақобат қилиш осон бўлмайди.
Шу билан бирга, у Ҳусанов ҳақида жуда юқори фикр билдирди:
“Абдуқодир Ҳусанов – суперюлдуз. Менинг фикримча, у дунёнинг энг яхши ҳимоячиси”.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистон терма жамоасининг асосий умидлари кўп жиҳатдан айнан Ҳусановнинг ўйини билан боғлиқ.
Унинг юқори савиядаги тажрибаси, жисмоний қудрати ва дунёнинг энг кучли ҳужумчиларига қарши ўйнай олиш қобилияти уни жамоанинг ҳал қилувчи фигурасига айлантирмоқда.
Бироқ Шмурнов қолган таркиб Португалия ва Колумбия каби рақиблар фонида оддийроқ кўринишини ҳам қайд этди. Шунинг учун барча муаммоларни ёлғиз Ҳусанов ҳал қилиши қийин бўлади.
Унинг фикрича, Ўзбекистон учун энг муҳим омил жамоавий интизом ҳисобланади. Агар Фабио Каннаваро шогирдлари тўғри ҳимояланиб, майдондаги масофани сақлай олса ва ҳужумдаги кам сонли имкониятлардан унумли фойдаланса, кучли рақибларга ҳам муносиб қаршилик кўрсатиши мумкин.
Ўзбекистон – Колумбия: 18 июндаги ўйинга башорат
Ҳусановдан бошқаси ҳам бор! Скаутларга мундиалда ўзбек футболчисига эътибор қаратишни тавсия қилишди
Аббосбек Файзуллаев ўзига янги жамоа танлади
Файзуллаев Роналду видео мурожаат йўллаганини тасдиқлади
Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйинга қандай тайёрланаётганини айтди

Фикрлар