А Серия. "Наполи" ўз майдонида турнир пешқадами билан дуранг ўйнади
А Серия 25-туридан ўрин олган "Наполи" - "Интер" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, Лоренцо Инсинье 7-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очган бўлса, 47-дақиқада Жеко мувозанатни тиклади.
Ушбу натижадан сўнг "россонерилар" ҳисобидаги очколар сонини 54 тага етказиб олган ҳолда, Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. 53 очкога эга флоренцияликлар 2-поғонани банд этган.
Фикрлар