А Серия. "Наполи" ўз уйида енгилди
Неаполдаги "Сан-Паоло" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 28-дақиқада Дрис Мертенс ҳисобни очди.
Жавоб тўпи эса 69-дақиқада Дуван Сапата томонидан киритилди. Орадан 11 дақиқа ўтиб эса Марио Пашалич бергамоликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва амалда шу тўп меҳмонларга 3 очко келтирди.
Шу тариқа, "Наполи" ҳисобидаги очколар сони 67 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. "Аталанта" эса 56 очко билан 5-поғонага кўтарилиб олди.
{game}id{/game}
Фикрлар