А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги баҳс жанговар дуранг билан якунланди
Италия А Сериясининг 25-турида "Наполи" ўз майдонида "Рома" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ҳисоб 7-дақиқада Дониэлл Мален томонидан очилди. 40-дақиқада Леонардо Спинаццола жавоб голини киритди.
Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида Мален пенальтидан унумли фойдаланиб, яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ 82-дақиқада Алиссон Сантос ҳисобни яна тенглаштирди.
Шу тариқа, томонлар муросага келиб, ҳар бири бир очкодан қўлга киритди.
- Италия - Серия А
- Жорий мавсум
Наполи
- Leonardo Spinazzola 40'
- Alisson Santos 82'
Тугаган
2
:
2
16.02.2026 00:45
Рома
- Donyell Malen 7'
- Donyell Malen 71'
Фикрлар