А Серия. "Рома" бир амаллаб "Пескара"ни таслим қилди

Италия А Серияси 13-турида "Рома" ўз майдонида "Пескара" футболчиларини қабул қилди.

Қийин кечган ўйинда римликлар бир амаллаб 3:2 ҳисобида зафар қучди. Ғолиблар сафида Жеко дубль қайд этган бўлса, Перотти битта голга муаллифлик қилди. 

"Пескара" таркибида Мемушай ва Капрари голлар киритишди. 

Рома – Пескара 3:2 (2:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 7 Жеко, 2:0 – 10 Жеко, 2:1 – 60 Мемушай, 3:1 – 71, пенальти Перотти, 3:2 – 74 Капрари. 

Рома – Шченсни, Бруно Перес, Рюдигер, Фасио, Эмерсон, Стротман, Жерсон (Тотти, 72), Салах (Вермален, 90), Наингголан (де Росси, 64), Перотти, Жеко.

Пескара – Биссарри, Виттурини (Верре, 46), Жупарич, Бираги, Дзампано, Мемушай, Бругман, Крешенци, Пепе, Бенали (Кристанте, 78), Баэбек (Капрари, 5).

Огоҳлантиришлар: Бираги (31), Рюдигер (32), Наингголан (38), Эмерсон (62), Жупарич (67), Капрари (82).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!