А Серия. "Рома" мавсум дебютантидан устун келди
А Серия 2-туридан ўрин олган "Рома" - "Кремонезе" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда римликлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Крис Смоллинг томонидан 65-дақиқада урилган гол беллашув тақдирини ҳал қилди.
Шу тариқа, "бўрилар" очколари сонини 6 тага етказиб олди. "Кремонезе" ҳисобида ҳозирча очко мавжуд эмас.
Қайд этиш лозим, легионеримиз Элдор Шомуродов ушбу ўйинда захирада қолдирилди.
Фикрлар