А Серия. "Рома" ўз майдонида ғалаба қозонди. Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия А Серияси 9-тури доирасидаги "Рома" - "Лечче" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда римликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

"Рома"нинг голларига Крис Смоллинг ва Пауло Дибала муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона тўпи эса Габриэль Стрефецци ҳисобига ёзилди. Легионеримиз Элдор Шомуродов ўйиннинг 77-дақиқасида майдонга тушди.

Мазкур ғалабадан кейин "бўрилар" ҳисобидаги очколар сони 19 тага етди ва турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. "Лечче" эса 7 очко билан 16-поғонадан жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
салахидин
10/10/2022 09:29
Тушиб Бир нарсани койил килгани йук