А Серия. Роналду Турин дербисида "Ювентус"ни мағлубиятдан сақлаб қолди

"Альянц-Стэдиум"да кечган Турин дербисида кучлар тенг келди - 1:1. Даставвал 18-дақиқада Миралем Пьяничнинг хатосидан унумли фойдаланган Саша Лукич ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди.

84-дақиқада эса Криштиану Роналду Леонарду Спинаццола томонидан чап қанотдан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. Шу тариқа муддатидан олдин скудеттони қўлга киритган "Ювентус" ҳисобидаги очколар сони 89 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Буқалар" эса 57 очко билан 7-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!