
А Серия. Шомуродов ассист қилган учрашувда "Рома" "Интер"ни енгди
Италия А Серияси 34-туридан ўрин олган "Интер" - "Рома" баҳсида римликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ягона голга Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Матиас Суле муаллифлик қилди. Ҳамюртимизнинг ҳаракатлари "SofaScore" статистик порталида 6.9 баллга лойиқ кўрилди.
Шу тариқа, "бўрилар" очколарини 60 тага етказиб олди. "Интер" эса 71 очко билан иккинчи ўринда.
Фикрлар