
А Серия. Шомуродов ўйнамаган баҳсда "Рома" очко йўқотди
А Серия 26-туридан ўрин олган "Рома" - "Верона" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисобида қайд этилди.
"Бўрилар"нинг голларига Вольпато ва Бове муаллифлик қилди. Меҳмонлар таркибида Барак ва Тамез рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
Ушбу дурангдан сўнг Рим клуби очколари сонини 41 тага етказиб олди. Айни дамда Моуриньо шогирдлари Италия чемпионати турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. 37 очкоси бор "Верона" 9-поғонадан жой олган.
Фикрлар