![](https://static.sports.uz/crop/33835ec7b7ba868b03d520ace8769543.jpg)
А Серия. Шомуродов ўз голи билан "Рома"ни мағлубиятдан қутқариб қолди
А Серия 37-туридан ўрин олган "Венеция" - "Рома" учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, илк дақиқадаёқ мезбонлар футболчиси Окереке ҳисобни очди. 76-дақиқада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, Рим клуби ҳисобидаги очколар сони 60 тага етди. Айни вақтда улар А Серия турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. 26 очкоси бор "Венеция" сўнгги поғонани банд этган.
Қайд этиш лозим, Элдор учрашувнинг 60-дақиқасида Верету ўрнига захирадан майдонга тушди.
Фикрлар