А Серия вакили “Челси”нинг трансферига халақит қилмоқда

Ҳали қишки трансферлар ойнаси очилмасидан Европа матбуотида “Челси” венгриялик марказий ҳимоячи Аттила Салаи трансферини ижобий ҳал қилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Унга кўра, “Фенербаҳче” легионер ўйинчини Лондонга жўнатишга розилик берган.  

Бироз хотиржамликка берилган “аристократлар” энди тезроқ ҳаракат қилишга мажбур. Чунки А Серияда юқори ўринлар учун курашаётган “Наполи” Салаи учун курашга қўшилди.

Неаполликлар яқинда ҳимоячи Манолас билан хайрлашди ва унинг ўрнига Салаини олиб келиш бўйича иш бошлади.

Салаининг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Наполи”ни танлашга қарор қилгани айтилмоқда.

23 ёшли Салаи Туркия Суперлигасида 17 та учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!