А Серия. "Ювентус" янги мураббий қўл остидаги илк ўйинда ғалаба қозонди

  • 2 ноябрь, 03:34
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия А Сериясининг 10-турида "Ювентус" ва "Кремонезе" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Мазкур беллашувда туринликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Баҳснинг 2-дақиқасидаёқ Филип Костич ҳисобни очиб, "Кекса синьора"ни олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада эса Андреа Камбиасо ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шунга қарамай, асосий вақт якунланишига оз қолганида Жейми Варди орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди — 2:1.

Шу тариқа, Лучано Спаллетти "Ювентус" бош мураббийи сифатидаги дебют ўйинида 3 очко қўлга киритди. Ҳозирда жамоа 18 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

  • Италия - Серия А
  • Regular Season

Кремонезе

  • Jamie Vardy 83'
Тугади
1 : 2

00:45

Ювентус

  • Filip Kostić 2'
  • Andrea Cambiaso 68'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!