А Серияда дастлабки истеъфо юз берди
Ads

“Сампдория” клуби бош мураббийи Эусебио Ди Франческо ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра генуяликлар шартномани бекор қилганликлари учун Ди Франческога бир йиллик маошини, яъни 1,8 млн евро миқдорида товон пули тўлашади.

“Сампдория” президенти Массимо Ферреро бош мураббий лавозимига Стефано Пиоли, Клаудио Раньери ва Жузеппе Якини каби мутахассислар номзодини кўриб чиқмоқда.