А Серияда навбатдаги истеъфо юз беради

“Фиорентина” клуби раҳбарияти бош мураббий Винченцо Монтеллани истеъфога чиқаради. Бу ҳақда Sky Sport Italy нашри мухбири Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “бинафшаранглилар” раҳбарияти кеча А Сериянинг 17-туридан ўрин олган “Рома”га (1:4) қарши ўйинда учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг шундай қарорга келишган.

Маълумот учун, “Фиорентина” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 17 очко тўплаган ҳолда 14-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!