А Серияда трансферлар ойнаси санаси ўзгарди
Италия А Сериясида трансферлар ойнасининг янги саналари эълон қилинди.
Унга кўра, бу сафарги ёзги трансфер ойнаси 1 сентябрдан 5 октябргача давом этади. Қишки трансферга келсак, А Серия клублари 2021 йилнинг 4 январидан 31 январигача янги футболчи харид қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Италияда мавсум кубок ўйинлари орқали 12 июндан қайта старт олади. Бир ҳафтадан сўнг эса А Серия учрашувлари давом эттирилади.
Фикрлар