А Сериянинг энг қиммат футболчилари (топ-10)

"Transfermarkt" портали Италия чемпионатининг энг қиммат футболчилари янгиланган рейтингини эълон қилди. Кучли ўнталикка жорий мавсумдан эътиборан "Наполи"да тўп тепаётган Хвича Кварацхелия киргани эътиборга молик ҳолат.

21 ёшли грузиялик футболчи Сергей Милинкович-Савич (“Лацио”), Милан Шкриньяр (“Интер”) ва Федерико Кьеза (“Ювентус”) билан рейтингда бешинчи ўринни бўлишиб турибди. Портал маълумотларига кўра, "Хвича"нинг нархи 60 миллион еврони ташкил қилади. "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау "Transfermarkt" рейтингида 85 миллион билан етакчилик қилмоқда.

Тўлиқ рўйхат билан танишинг:

1. Рафаэль Леао ("Милан") — 85 миллионов евро
2. Душан Влахович ("Ювентус") — 80
3. Лаутаро Мартинес ("Интер") — 75
4. Виктор Осимхен ("Наполи") — 70
5-6. Николо Барелла ("Интер") — 70
5-6. Хвича Кварацхелия ("Наполи") — 60
7-9. Сергей Милинкович-Савич ("Лацио") — 60
7-9. Милан Шкриньяр ("Интер") — 60
7-9. Федерико Кьеза ("Ювентус") — 60
10. Тео Эрнандес ("Милан") — 55

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!