
А Сериянинг янги мавсумида стадионларга мухлислар киритиладими?
Италия ҳукумати янги мавсумда стадион сиғимининг 50 фоизи миқдорида мухлисларни киритишга рухсат берди.
Football Italia хабарига кўра, стадионга кириш ҳуқуқи фақат коронавирусга қарши икки марта эмланганлар учун бериладиган электрон "Green Pass" сертификатига эга бўлган мухлисларгагина берилади.
Бундан ташқари, яқин бир неча ой ичида коронавирусга чалинган ва коронавирусга қарши манфий тест натижасига эга бўлган мухлисларнинг ҳам стадионга киришларига рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг янги мавсуми 21 августда бошланади.
Фикрлар