Аббосбек Файзуллаев: Бу ерга ғалаба учун келганмиз

TIGGO 2 PRO

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Эрон билан куч синашади. "А" гуруҳининг 8-туридан ўрин олган баҳс ҳар икки терма жамоа учун ҳам Мундиал йўлланмаси учун аҳамиятли саналади. 

Мазкур тўқнашув олдидан термамиз бош мураббийи Темур Кападзе ва Аббосбек Файзуллаев матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

Қуйида футболчимизнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

- Эртага жуда яхши савиядаги терма жамоалар ўртасидаги қизиқарли учрашув бизни кутиб турибди. Бироқ биз бу ерга ғалаба учун келганмиз. Насиб қилса, бор кучимизни бериб, муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Европанинг кучли чемпионатларига ўтиш ҳақида 

- Авваламбор, савол учун катта раҳмат. Бироқ ҳозир бу саволга жавоб беришнинг вақти эмас. Бизнинг бор эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!