Абдихолиқов яна легионер. У Европага йўл олади!

“Насаф” клуби тарбияланучиси Бобур Абдухолиқов муваффақиятсиз чиққан биринчи уринишидан сўнг, яна легионер сифатида тўп тепадиган бўлди.

“Насаф” жамоаси таркибида ёрқин ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонган Бобур Абдухолиқов қаршиликлар сафида жами 145 та учрашувда 54 та гол киритган. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида 40 та ўйинда рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилган. Миллий терма жамоа таркибида учта учрашувда майдонга тушган.

social_525470

Абдухолиқов йил бошида Украинанинг “Рух” жамоаси билан шартнома имзолаган эди. Бироқ, 24 ёшли ҳужумчимизга "Рух" бош мураббийи асосий жамоа таркибидан жой бермади. Гарчи футболчимиз ўринбосарлар таркибида яхши ўйин кўрсатиб, бир жуфт гол урган бўлишига қарамай, унинг ҳаракатлари мураббий штаби томонидан эътиборсиз қолдирилди.

Истеъдодли футболчи ўзига бўлган муносабатни ҳазм қилмади ва “Рух” билан шартномасини якунлаб, юртимизга қайтган эди.

“Насаф” машғулотларида қатнашиб юрган Бобур яқинда sports.uz сайтига интервью бериб, ўзига билдирилаётган таклифларни ўрганиб чиқаётгани ва тез орада Европа жамоаларидан бирини танлаши ҳақида маълумот берган эди.

bobur-abdikholikov-nasaf-1613814945-57046

Беларусь футболини ёритувчи манбаларнинг хабар беришича, “Энергетик-БГУ” клуби ёзги трансферлар вақтида ўзбекистонлик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олади.

Бундан ташқари, “Энергетик-БГУ” Беларусь чемпиони – “Шахтёр” таркибидаги ҳамюртимиз Шаҳзод Убайдуллаевни ҳам ижарага олиш бўйича иш олиб бормоқда. Убайдуллаев мавсумолди йиғинларида ўзининг маҳоратини кўрсатиб, солигорскликларнинг тўпурари бўлганди. Беларусь олий лигаси бошланиши билан у таркибга киритилмаяпти.Ҳозиргача Шаҳзод учта учрашувда қатнашиб, битта голли узатма берди.

img_SaZttK_600

Шаҳзод Убайдуллаев ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади. У мамлакатимиз бош жамоаси сафида учта ўйин ўтказиб, битта гол уришга ҳам муваффақ бўлган.

“Энергетик-БГУ”  ўзбекистонлик футболчиларга ҳам, мухлисларга ҳам бегона эмас. Ўтган мавсумда бу жамоада Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепганди. Кейинчалик “Шахтёр”га ўтган Жасур охир-оқибат мавсумни чемпион сифатида якунлади. Айни пайтда Яхшибоев Польша чемпиони “Легия” жамоасида ўз омадини қидирмоқда.

Шаҳбоз Умаров ўтган йили “Энергетик-БГУ”да 30 та учрашувда майдонга тушиб, 4 гол ва учта голли узатма муаллифи бўлди. Ҳозир БАТЭ шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз борисовликларнинг етакчиларидан бирига айланган. Ҳозирча, Умаров ўз ҳисобига бешта гол ва учта голли узатма ёзиб қўйди. БАТЭ савида Беларусь кубогини қўлга киритди.

mainumarov

Ўтган мавсумда “Энергетик-БГУ”да Ҳумоюнмирзо Иминов ҳам ўйнади. Бу футболчимиз ўзи учун етарли тажриба тўплаб, ҳозир “Пахтакор”нинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.

Демак, Беларусь чемпионатида мухлисларимиз яна ўзлари учун қадрдон бўлиб қолган “Энергетик-БГУ”га мухлислик қила бошлайди. Бу жамоа Абдухолиқов ва Убайдуллаевнинг кучлироқ клублар ва чемпионатларга  кўчиб ўтишида ўзига хос трамплин бўлишига умид қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!