Абдуҳамид Ҳакимовнинг мураббийи: Чемпионлик учун даъвогар бўлиши кутилаётган яна битта шогирдим бор, аммо...

  • 15 февраль, 2021, 20:09
  • 0
  • Бокс

Тошкент шаҳрида профессионал бокс бўйича "WBC Asia" камари учун чемпионлик жанги бўлиб ўтказилди. Асосий жангда рингга чиққан ҳамюртимиз Абдуҳамид Ҳакимов грузиялик Левани Лухуташвилини техник нокаутга учратди.

Ҳакимовнинг мураббийи Бобур Мирзаев SPORTS.uz сайти учун махсус интервьюсида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: "Кучли рақибга қарши жангда ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Биз унга қарши узоқ вақт мобайнида тайёргарлик кўргандик. Ҳозир пандемия даври бўлганлиги боис жанг ташкил этиш осон эмас. Шу сабабли, кейинги режаларни узоқ муҳокама қилишга мажбурмиз.

Чемпионлик учун даъвогар бўлиши кутилаётган яна битта шогирдим бор. Аммо у ҳақда гапиришга ҳали бироз вақтлироқ. Муҳими, унинг ўз жанг услуби бор. Унинг устида кўпроқ ишласак, яна бир чемпиога эга бўламиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!