Абдулманап Нурмагомедов: Макгрегорни таслим этишимга 30 сония етарли бўлади

  • 31 декабрь, 2019, 14:16
  • 0
  • MMA

UFCнинг енгил вазндаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов икки дивизионнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегорга қарши кураш тушиши мумкинлиги борасида гапирди.

"Мен исталган вақтда унга қарши курашишга тайёрман. Уни таслим этишимга 30 сония етарли бўлади.

Қаерда ушлаб олсам, шу жойнинг ўзида мағлуб этаман. Нима учун кураш тушмайсиз дейишингиз мумкин, бунинг сабаби эса мен 110 кгман. Бу борада ҳар куни ишлайман. Ҳозирда, мен шогирдларим билан ҳотиржам ишлашим мумкин.

Хабиб билан курашишми? Хабиб билан курашиш қийин, Ислом Махачев билан ҳам қийин. Тахминан, 1 дақиқа ва кейин улар темпни оширишади. Шунинг учун уларга қарши курашиш қийин. Нафақат менга, балки Макгрегорга ҳам уларга қарши туриш қийин," - деди катта Нурмагомедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!