Абдумалик Ҳалаков: "Ўзбекистон чемпионати 3 нафар истеъдодни кашф этди"
Хабарингиз бор, куни кеча бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Бу сафарги чемпионатда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб улгурган, Абдумалик Ҳалаков иштирок этмади. Бироқ, у бевосита аренадан жангларни томоша қилиб борди. Биз ундан чемпионат кашфиётлари ким бўлди, дея мурожаат қилдик.
- Ўзбекистон чемпионати ҳар доим қизиқарли кечади. Бу сафар ҳам жуда қизиқарли жангларни гувоҳи бўлдик. Ёшлар ҳам тобора кучайиб боряпти. Шахсан менинг фикримча ушбу чемпионат 3 нафар хақиқий истеъдодини кашф этди. Жумладан, Тўрабек Ҳабибуллаевни хақиқий кучини кўрсатиб берди. Шунингдек, Жавоҳир Умматалиев ва Камрон Турғунбоевларни ҳам кашф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Абдумалик Ҳалаков профессионал боксда ҳам ўзи дебютини ўтказиб, ажойиб ғалабага эришди.
Фикрлар