Абдумалик Халоков: Рингга чиқишдан олдин мухлисларнинг Абдумалик, дея олқишлагани куч бағишлади
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйичи эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Абдумалик Халоков -57 кг вазн тоифасида Гайана вакили Кевин Аликок билан рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди. Ғалабадан сўнг Халоков ўз фикрларини билдирди.
- Мураббийларимизга катта раҳмат. Мусобақага қаттиқ тайёрлашди. Бу биринчи жанг. Мураббийларимиз катта куч билан ҳаракат қилмаслигимизни уқтиришди. Керакли очколарни йиғилдими, ортиқча уринишлар шарт эмас, кучингни ярим финал ва финалга асра, деб кўрсатма беришди.
Биринчи раунд доимгидек ҳаёжонли бўлади. Энди жангдан жангга очилиб, мураббийларни айтганини қилиб, хатолар устида ишлаб, чиройли ғалабага эришамиз деган умиддаман.
Рингга чиқишдан олдин мухлисларнинг Абдумалик, дея олқишлагани куч бағишлади. Улар энергия беришди. Ҳудо хоҳласа, Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб, мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берамиз, - деди Абдумалик Халоков.
Фикрлар