Абдуқодир Ҳусанов бу мавсум АПЛдаги нечта учрашувда иштирок этди?
Хабарингиз бор, бугун "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 20-турида "Челси" билан баҳс олиб бормоқда. Учрашувнинг 50-дақиқасида Гвардиол жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Хорватиялик ҳимоячининг ўрнига эса ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов захирадан майдонга тушди.
Бу баҳс Ҳусанов учун ушбу мавсум АПЛдаги олтинчиси бўлди. Бундан аввал терма жамоамиз аъзоси 1-турда "Вулверхэмптон"га қарши 8 дақиқа ҳаракат қилган. "Брайтон" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши беллашувларда эса 85 ҳамда 90 дақиқа майдонда ўйнаган. Шундан сўнг "Арсенал"га қарши бир бўлим тўлиқ ҳаракат қилиб, жароҳат олган ҳолда алмаштирилган эди. Бундан ташқари, декабрь ойининг ўрталарида "Вест Хэм"га қарши учрашувда 67-дақиқада захирадан майдонга тушган.
Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 7 январь куни "Брайтон"га қарши ўтказади. Гвардиолнинг йўқлиги боис, вакилимизнинг майдонга тушиш эҳтимоли юқорироқ.



Фикрлар