![](https://static.sports.uz/crop/497aeaa866cdff30575097c2fd366dab.jpg)
Абдуқодир Ҳусанов захирадан майдонга қўшилиб, қандай статистика қайд этди?
Хабарингиз бор, Англия кубоги доирасида "Манчестер Сити" "Лейтон Ориент" билан баҳс олиб бориб, камбек амалга оширган ҳолда, кейинги босқичга йўлди. Учрашув 2:1 ҳисобида "шаҳарликлар" фойдасига якунланди.
Мазкур беллашувнинг иккинчи бўлимида миллий терма жамоамиз аъзоси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов Витор Рейс ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.
20 ёшли футболчимиз тўқнашув давомида 2 бора тўпни олиб қўйиб тозалаган бўлса, 1 марта зарбаларга блок қўйди. Ўйин давомида 57 бора тўпга тегиниб, 48 та пас беришга муваффақ бўлди. Уларнинг 45 таси жамоадошларига аниқ етиб борди. Узоқ масофага эса 1 марта тўпни узатди, у ҳам бўлса шеригига аниқ борди.
Иккинчи қаватдаги курашларнинг 2 тасидан 1 тасида ғалаба қозонишга ҳам муваффақ бўлди. 49 дақиқа давомида ҳамюртимиз 4 бора тўпни йўқотишга ҳам улгуриб, 1 бора рақибларига нисбатан қоидани бузди. "Sofascore" портали миллий терма жамоамиз ҳимоячисининг ушбу ҳаракатларини 7.8 баллга лойиқ кўрди.
Маълумот ўрнида, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" навбатдаги беллашувини 11 февраль куни Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўтказади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар