Абдураҳмонов, Раҳимов, Абдуллаев - эркин курашчиларимизнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум

10-18 сентябрь кунлари Сербия пойтахти спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси берган маълумотга кўра, мусобақада қатнашадиган эркин курашчиларимизнинг таркиби қуйидагича:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-61 кг: Жаҳонгирмирза Туробов
-65 кг: Аббос Раҳмонов
-70 кг: Нодир Раҳимов
-74 кг: Асомиддин Ҳасанов
-79 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-86 кг: Бобур Исломов
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!