Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” – ўз олдига юксак мақсадлар қўядиган клуб
Ads

Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (3:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар устози Абдусамад Дўрмонов қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.    

- Мазкур учрашув борасида тўхталадиган бўлсам, барибир маҳорат ва тажриба борасида “Навбаҳор”нинг устунлиги сезилди. Биз биринчи бўлимда асосан ҳимоявий ўйин намойиш этмоқчи бўлгандик. Ўттизинчи дақиқагача буни уддаладик. Кейин эса концентрация ҳамда ҳушёрликни йўқотдик ва бундан мезбонлар фойдаланиб, танаффусгача 3та гол уришга муваффақ бўлишди.

Шогирдларимнинг иккинчи бўлимда намойиш этган ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим. Боиси, иккинчи 45 дақиқаликда биз тактикага ўзгартиришлар киритдик. Натижада йигитларда ўз кучларига ишонч пайдо бўлиб, ҳужумкорликни кучайтиришди. Жамоамиз ёш. Таркибимизни кўплаб тажрибали футболчилар тарк этишди. Ҳозир жамоамиз сафида тўп сураётган ўйинчилар эса ўтган мавсумда ёшлар жамоасида ўйнашган.

Ҳаёт давом этади. Футболда ғалабалар билан бирга мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Энди хатолардан хулоса чиқариб, кейинги баҳсларга  жиддий тайёргарлик кўрамиз.

“Нефтчи” – ўз олдига юксак мақсадлар қўядиган клуб. Шу боис, айрим қийинчиликларга қарамай ишлаяпмиз, изланяпмиз, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Бунинг натижасини эса жорий мавсум якунида кўрамиз.

Бугунги ўйинда меҳмонлар сафидан менда Иван Соловьёвнинг ўйини яхши таассурот қолдирди. У юқори савияли футболчи эканлигини намойиш этди.   

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
05/08/2019 10:01
Абдусамат имкон кадар НЕФТЧИни обруини кайтариб купчилик мухлисларни кунгилини кутаринг НЕФТЧИ килган ишларни купчилик командалар хали тушида хам курмаган узларинг кандай уйинлар билан уйнаб юргансизлар НЕФТЧИ юрган йулда анча-мунча команда юришига анча вакт керак , АБДУСАМАТ ВПЕРЁД брат докажи свой верность к команде НЕФТЧИ ты сможещь всё это

Минбар

Барча блоглар