Абдусатторов Каруанага қарши ўйнади. Синдаровда қандай натижа?

  • 16 Jan 09:20
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Chess
CHERY AUTO

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зе шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tata Steel Chess 2023" турнири давом этмоқда.

Tecno

Кеча ўтказилган 2-тур беллашувларида мастерс гуруҳида иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов номдор шахматчи, АҚШ вакили Фабиано Каруана билан, шунингдек челенжерлар таснифида ғолиблик учун баҳс олиб бораётган Жавоҳир Синдаров сербиялик Велимир Илич билан дуранг ўйнади. 

Бугунги 3-турда Абдусатторов ҳиндистонлик иқтидор Гукешга қарши, Синдаров эса бошқа бир ҳиндистонлик Рамешбабу Ваишалига қарши дона суради.

Comments

You must be logged in to commet!